дон
билан улашинг
1. Бошоқли ва дуккакли ўсимликлар маҳсулининг бир донаси.
-
Буғдой дони. Маккажўхори дони. Деҳқон ишлаб дон сочар, Эл-юртига нон сочар. Мақол
-
Арпанинг дони бўлгунча, Буғдойнинг сомони бўл. Мақол
-
— Бир қумурсқа бир дона донни тортса, иккинчи қумурсқа орқадан итариб, унга ёрдам беради-да, — деди бир деҳқон. С. Айний, Қуллар
2. Шундай маҳсул мажмуи, йиғиндиси; ғалла.
-
Бирида улов бўлса, экиш учун дони йўқ, дони борида улов, ер йўқ. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Энди меҳнат кунига ҳам оз-моз дон тегса керак. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Бошида отаси, уйида қопда дони бўлса, булар шу ерда ўтирармиди. Т. Ашуров, Оқ, от
3. Паррандаларга бериладиган шундай овқат, озуқа; (сочиладиган) дон-дун.
-
Бир товуққа ҳам сув керак, ҳам дон. Қанотли сўзлар
-
Болали она нонга тўймас, Болали ғоз — донга. Мақол
-
Эй, дўстим, ҳозир-чи, тухум қилмайдиган товуққа ҳеч ким дон бермайди. Шукрулло, Сайланма
-
Онаси тўр ортидаги товуқларга дон сочарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.
дон сўзи қатнашган жумлалар:
Дон олишмоқ
-
Ойим тирикликларида ҳам дадам Зумрад кампир билан дон олишиб юрардилар. С. Аҳмад, Юлдузлар
-
— Бир-бири билан дон олишиб қолган бўлса сиз билан биз қуда бўлишдан бошқа иложимиз йўқ, — деди Салим бобо. С. Аҳмад, Чўл оқшомлари.
На дон, на сомон
-
Ўзи, баъзи рецензиялар бўлади, ўқисанг — на дон, на сомон. С. Абдуқаҳҳор, Санамай саккиз дема
Испанияда ва испан тилида сўзлашувчи бошқа мамлакатларда: эркак исми олдидан қўйиб, унга ҳурмат билан мурожаат қилишда қўлланадиган сўз; Италияда: руҳонийлар ва дворянларнинг фахрий унвони.
ДОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар