қийин
билан улашинг
1. зид. Қийинчилик билан амалга ошадиган, кўп куч, меҳнат ва шу кабилар талаб қиладиган; сермашаққат, машаққатли; осон.
-
Қийин иш. Қийин масала. Қийин вазифа.
-
Санат турларининг ичида энг қийини — рассомчилик. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Мулла Фазлиддин ёш подшоҳнинг амри билан Буратоғнинг чиқиш қийин бўлган хуш-манзара бир қоятоши устига кичкина ҳужра қурган. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Оғирчилик, қийинчилик билан боғлиқ бўлган; оғир, мушкул.
-
Қийин шароит. Қийин аҳвол.
-
Қараб ўтирсак —уят бўлади, халқ қийин кунимда асқатмади, дейди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Мусофирчилик қийин, бола-чақани соғинади киши. Ойбек, Танланган асарлар
-
— Бола фақирга қийин бўлди, — деди Жонузоқ оқсоқол Ойсулув сузиб келган овқатни еяётиб. С. Анорбоев, Оқсой
3. кесим взф. Маҳол, амримаҳол.
-
Қоронғида ким эканини билиш қийин. Касалнинг келиши осон, кетиши қийин. Мақол
-
У
-
замонда, ўғлим, бизга ўхшаган одамларнинг тўрт танга орттириши қийин эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бунинг устига, суяги меҳнатда қотган аёлнинг нозик қомат, хипча бел бўлиши қийин албатта. М. Хайруллаев, Тилла маржон
-
Дудуқ одамнинг гапириши қийин, аммо унинг гапини тушуниш ундан ҳам қийин. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
4. кам қўлланадиган, айнан Қийинчилик.
-
Қизники қийин билан битар, Ўғилники ўйин билан битар. Мақол
ҚИЙИН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QIYIN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қийин сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар