тегирмон
билан улашинг
1. Ғаллани, донни янчиб ун қилиш учун мосланган, махсус қисмлардан иборат, сув, шамол, электр энергияси ва шу кабилар кучи билан ишлайдиган қурилма.
-
Сув тегирмон. Шамол тегирмон. Тегирмон тоши. Тегирмонга дон олиб бормоқ.
-
Сой бўйида беҳисоб дарахтлар орасига кўмилган тегирмон гувуллар эди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
-
Ирмоқлар анҳорларга қўшилиб, тегирмон, обжувозларни ҳаракатга келтиради. Ж. Абдуллахонов, Орият
2. Шундай қурилма жойлашган бино, жой.
-
Менга қара, чопиб тегирмонга бориб кел! Озгина буғдойга ун алишиб келасан. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Тегирмон Шўхсойнинг бўйида жойлашган эди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
тегирмон сўзи қатнашган жумлалар:
Бир тегирмон сув
-
Илгари канал тўғриси-да гап бўлганда, Сидиқжон уни бирон тегирмон сув элтадиган ариқ деб ўйлаган эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Бошида тегирмон тоши юргизмоқ
-
этларимни ништар билан тилсинлар бошимда тегирмон тоши юргизсинлар! Мен сиздан ажралмайман! Ҳамза, Бой ила хизматчи
Тегирмон боши
-
Ҳайдар ота шу ўй билан тегирмон бошига етганини ҳам билмай қолди. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
Тегирмон навбати билан
-
Нега шошасиз, тегирмон ҳам навбати билан.
Тегирмон тоши
-
бир ўғил билан ерга михланиб ўтиравериш, тегирмон тошидек, уни кун сайин эзиб юборарди. Д. Нурий, Осмон устуни
Тегирмон қилмоқ (ёки тортмоқ)
-
Отамнинг дўсти Маҳкамбой ака тегирмон қилдириб қўйган чакса зоғора унни орқалаб, орқамга қайтдим. С. Абдулла, Ёшлик йилларим
Тегирмонга тушса, бутун чиқади
-
Тинчлан, қизим у келади. Келадиган вақт бўпқолди. Отамурод — тегирмонга тушса, бутун чиқадиган йигит. М. Мансуров, Ёмби
Тегирмонига сув қуймоқ
-
Наҳотки дўст билан душманни ажратолмайсиз. Наҳотки муттаҳамларнинг тегирмонига сув қуйганингизни сезмасангиз! Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
ТЕГИРМОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TEGIRMON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ТЕГИРМОН сўзига берилган маънолар
тегирмон сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
тегирмон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар