тегишли
билан улашинг
1. Талабга, вазиятга, қонун-қоидага ва шу кабиларга мос, мувофиқ; шу жиҳатдан керак, лойиқ, лозим бўлган.
-
Тегишли хулоса чиқармоқ. Тегишли чораларни кўрмоқ. Тегишли ҳужжат кўрсатмоқ.
-
Бу хабарни профессорга билдирдим, ундан тегишли консультация олдим. Ойдин, Уялди шекилли, ерга қаради
-
Элмурод ҳам унинг феълини билиб, ҳар бир саволига тегишли жавобни бериб турар эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Пахтакорларнинг ҳамиша ўз сўзларининг устидан чиқиши учун тегишли шароит ҳам яратиб берилиши лозим. Газетадан
2. Кимса ёки нарсага қарашли, алоқа-дор, тааллуқли бўлган.
-
Уларнинг [хотинларнинг] чағир-чуғур аралаш қаҳқаҳалари ҳовлини янгратади. Гулнорга тегишли тўрдаги бир уй, бир айвон жимжит. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бўстон, бу гап сенга тегишли. С. Зуннунова, Янги директор
-
Абдулазиз, ўғиллари отларни суғориб, араваларни шай қилиб қўйганини, карвонсарой соҳиби ҳам унга тегишли одам эканини айтди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
— Дадам ҳар кишининг ўзига тегишли гапни айтадилар, — деди Онабиби Бозор-қулга. А. Мухтор, Чинор
3. Дахли бўлган, муайян, белгили.
-
Сенлар билан тегишли жойда гаплашаман, эртагаёқ домла-имомлар билан орани очди қиламан. С. Кароматов, Ҳижрон
-
Тегишли юқори ташкилотга етиб борган иғвони текшириш учун зудлик билан турт-беш кишидан иборат комиссия жўнатилди. Э. Усмонов, Ёлқин
-
Сессия, шунингдек, халқ депутатлари тегишли Кенгаши депутатларининг камида учдан икки қисмининг ташаббусига биноан ҳам чақирилиши мумкин. Газетадан
4. Ўзига яраша, лозим бўлган; керакли.
-
Текинхўр ва безорилар одил суд томонидан тегишли жазосини олди. Газетадан. Соиб Исмоиловнинг жасоратидан руҳланган жанг-чиларимиз душман ҳамласига тегишли жавоб бердилар. Т. Рустамов, Мангу жасорат
ТЕГИШЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TEGISHLI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тегишли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар