йигирма
билан улашинг
1. 20 рақами ва шу рақам билан ифодаланган сон, миқдор.
-
Йигирма киши. Йигирма кун. Йигирма литр сут. Йигирма сўм. Йигирма туп кўчат.
-
У кўринишда уятчан, йигирма яшар йигит эди. Ойбек, Танланган
-
Асарлар
-
Дадам асли ўша ерлик экан-у, бундан йигирма йилми, ўттиз йилми олдин бу ёққа келиб қолган Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
2. этн. Киши вафотидан сўнг ўн еттинчи ёки ўн тўққизинчи куни ўтказиладиган маросим.
-
Йўлдош мотамсаро. Онасининг жанозаси, йигирмаси, қирқи, хатми қуръон деб, анча чиқимдор бўлганга ўхшайди. С. Анорбоев, Меҳр
-
Одатга мувофиқ онамнинг йигирмасини ўтказаман, деб бор-йўқ пулларимдан ажратдим. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
ЙИГИРМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YIGIRMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
йигирма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар