баҳам кўр
билан улашинг
1. Ўртада тенг бўлишиб емоқ ёки ичмоқ; бўлишиб олмоқ.
-
Аҳмаджон ака ўзлари сержон бўлсалар ҳам, битта нонни топсалар, биз билан баҳам кўришган. М. Қориев, Ойдин кечалар
-
Ҳаммамиз худди бир ота-онанинг боласидек аҳилмиз. Ҳамма нарсани баҳам кўрамиз. Ҳ. Нурий, Лочин боласи лочин
-
Ҳеч бўлмаса, бундай бирга ўтириб, шу чойнакдаги чойни баҳам кўрса, нима қиларкин? С. Анорбоев, Оқсой
2. кўчма Ўртоқлашмоқ, сирлашмоқ, ўзаро фикр алмашмоқ.
-
Дўст фақат ташвишда эмас, қувончни баҳам кўришда ҳам билинади. Ёшлик
-
Мавлуда ўз тажрибаларини ҳеч вақт сир сақламайди, балки уни доимо ўз дугоналари билан баҳам кўради. У. Муҳамедов, Опа-сингиллар
-
Бекмирза иккимиз фильм ҳақидаги таассуротларимизни орада баҳам кўрдик. Й. Шамшаров, Қаҳрамонлик йўли
-
Аҳмадларни тезроқ учратиб, шодлигимни баҳам кўргим келади. С. Сиёев, Ёруғлик
БАҲАМ КЎР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BAHAM KO‘R сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
баҳам кўр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БАҲАМ КЎР сўзига берилган маънолар
баҳам кўр сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар