келди-кетди
билан улашинг
1. Келиб кетувчилар, одамларнинг келиш-кетиш қатнови (бирор йиғин, тўй, маърака ва шу кабиларда йўқлаш муносабати билан).
-
Зиёфат ва келди-кетди кечаси алла-паллагача давом этди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
Келди-кетди бўлиб, Низомжон уч-тўрт кун Дилдор билан бафуржа учраша олмади. С. Аҳмад, Уфқ
2. Умуман, муайян жойга одамларнинг давомли тарздаги келиш-кетиши; келиб-кетаётган одамлар.
-
Дўкон айвонларидаги устунларга суянган азаматлар дам-бадам эснашиб, шундай ёғингарчилик кунлари ҳам қишлоқ марказида авж оладиган келди-кетди, савдо-сотиқни томоша қилардилар. П. Турсун, Ўқитувчи
КЕЛДИ-КЕТДИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KELDI-KETDI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
келди-кетди сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар