енгиллаш
билан улашинг
1. Оғирлиги камайиб, енгил бўлиб қолмоқ, енгилламоқ.
-
Юки енгиллашди.
2. Енгил кўчмоқ, осонлашмоқ.
-
Бир иш кўнгилдагидек адо этилса, иккинчисини бажариш анча енгиллашади. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Оғирлик яна икки кун, сўнг ишларингиз анча енгиллашади. Ўзбекистон қўриқлари
3. кўчма Жиддийлиги, оғирлиги кучсизланмоқ, енгил томонга ўзгармоқ.
-
Мушкули анча енгиллашган Бийрон Одилни зарб билан четга итарди. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
-
зора сенинг шарофатинг билан гуноҳимиз енгиллашса.' У. Исмоилов, Сайланма
4. кўчма Руҳан енгил тортмоқ.
-
Бу суз билан Отабек бир оз енгиллашди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бобур отини қамчилаб, навкарлар қуршовини ёриб чиққанда, юзига шабада тегиб, хиёл енгиллашди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
5. кўчма Енгиллик, ижобий томон ўзгармоқ, тузалмоқ. (дард, касал ҳақида).
-
Эридан лоақал бир хабар келганда ҳам бир нави эди, дарди енгиллашармиди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
6. сўзлашув тили Ҳомиладорлик муддати тугамоқ, туғмоқ.
7. кўчма Номақбул, ҳаёсиз, суюқ тус олмоқ.
-
Ичкилик таъсирида хотинларнинг қилиқлари жуда енгиллашади, кўзлари, юзлари ёнади. Ойбек, Танланган асарлар
ЕНГИЛЛАШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YENGILLASH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
енгиллаш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар